Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ҳомиладор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

226-модда. Ҳомиладор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш
омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат
кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи
сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи
бўлган ишга ўтказилади.
Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи
бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш
кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
169-моддаси
.
227-модда. Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб
чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган
тақдирда, боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи
сақланган ҳолда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи
бўлган ишга ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
169-моддаси
.
228-модда. Тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги
ишларда аёллар меҳнатини қўлланишни ва уларни хизмат сафарига юборишни чеклаш
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган
ногиронлиги бўлган боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш
вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат
сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга
тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг
соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл
қўйилади.


(228-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
122

124

130
 ва 
132-моддалари
.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling