Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

231-модда. Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги
имтиёзлар
Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига
кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани
парваришлаш таътилидан кейин берилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган
ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева
аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган
ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз
вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади (
144-модда
).
(231-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли
Қонуни
 таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 144-моддаси учинчи қисмининг 
биринчи

иккинчи хатбошилари
.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
232-модда. Ўн икки ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги
бўлган боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар


Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган
ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат
билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган
ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт
календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.
Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб
белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши
мумкин.
(232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли 
Қонуни
 таҳририда
— Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling