Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

237-модда. Ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини
бекор қилишдаги кафолатлар
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат
шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди,
корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат
шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур
аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш
даврида қонунчиликда белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда
амалга оширади.
(237-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)


 LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 
107
 ва 
108-бандлари 
(рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни
бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 4-бандининг
биринчи

бешинчи хатбошилари
, 16-бандининг 
биринчи

бешинчи хатбошилари
.
Муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иш
берувчи ушбу модданинг 
биринчи қисмида 
кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга
жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб
қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан
ошмаслиги керак.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling