Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

172-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш
Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:
кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
173-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун харажатларни
тўлаш
Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли
мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан
фойдаланганлик 
учун 
қилинган 
харажатлар, 
шунингдек 
асбобларнинг, 
техник
воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши
лозим. Ана шу харажатларни тўлашнинг миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у
тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб
қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон
қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат
автотранспорт воситаларини бириктириш 
меъёрлари
.
ХI БОБ. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
174-модда. Корхонада меҳнат тартиби
Корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг
бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари
билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг 
намунавий қоидалари
 (рўйхат № 746, 14.06.1999
й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар
томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг
қўлланилиши ҳақида»ги қарори 
34-банди
.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling