Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


Download 236.5 Kb.
bet10/124
Sana16.06.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1502379
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   124
Bog'liq
Дамас (2)

22-модда. Касаба уюшмалари
Касаба уюшмаларининг ва улардаги сайлаб қўйиладиган органларнинг давлат ва хўжалик органлари, иш берувчилар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқлари қонун, уставлар, жамоа келишувлари ва шартномалари билан белгиланади.
23-модда. Ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқлари
Ходимларнинг вакиллик органлари қуйидагиларга ҳақлидир:
музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31, 32, 36, 40, 46, 56-моддалари.
корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг XV боби («Меҳнат низолари»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш.
(23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вакиллик органлари ижтимоий-меҳнат муносабатларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар ҳам, башарти бу хатти-ҳаракатлар қонунчиликка зид бўлмаса, қилишлари мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги керак.

Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling