Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Иш билан таъминлаш соҳасидаги қўшимча имтиёзлар


Download 236.5 Kb.
bet30/124
Sana16.06.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1502379
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124
Bog'liq
Дамас (2)

70-модда. Иш билан таъминлаш соҳасидаги қўшимча имтиёзлар
Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларида иш билан таъминлаш соҳасида қўшимча имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик
Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини текширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, касаба уюшмалари амалга оширадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси.
Меҳнат қилишга мажбурлашда, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49 ва 50-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 148-моддаси.
VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 14 ва 15-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг II бўлими («Меҳнат шартномаси (контракт) томонлари»).
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин.
(72-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling