Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар


Download 236.5 Kb.
bet59/124
Sana16.06.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1502379
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   124
Bog'liq
Дамас (2)

135-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар
Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ўттиз календарь кун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонунчиликка мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
(135-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 75-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 50-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 54-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.
(135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари (рўйхат рақами: 746, 14.06.1999 й.) 4.14-банди.

Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling