Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

274-модда. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, 
алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш 
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш иш берувчи томонидан 
меҳнатнинг аниқ ташкилий-технологик шароитларида ходимларнинг 
меҳнат вазифаларини бажариши учун меҳнат сарфларини таҳлил этиш 
асосида амалга оширилади. 
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқишда қуйидагилар таъминланиши 
керак: 
меҳнат нормаларининг сифати, уларни зарур меҳнат сарфларига 
мақбул равишда яқинлаштириш; 
ўхшаш ташкилий-техник шароитларда бажариладиган айни бир иш 
учун бир хил меҳнат нормаларини белгилаш; 
фан ва техника ютуқлари асосида меҳнат нормаларининг илғорлиги; 
меҳнат нормаларини белгилаш мумкин бўлган ва мақсадга мувофиқ 
ҳисобланадиган иш турларини меҳнатни нормалаштириш билан қамраб 
олиш; 
меҳнат нормаларининг техник (илмий) жиҳатдан асосланганлиги. 
Меҳнат нормаларини жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш 
жамоа шартномасида белгиланади, жамоа шартномаси бўлмаганда эса иш 
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда 
амалга оширилади. 
Меҳнат нормаларининг жорий этилиши, алмаштирилиши ва қайта 
кўриб 
чиқилиши 
тўғрисида 
ходим 
улар 
жорий 
этиладиган, 
алмаштириладиган, қайта кўриб чиқиладиган кундан камида икки ой олдин 
огоҳлантирилган бўлиши керак.
Меҳнат нормалари иш ўринларининг рационализация қилинишига, 
меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминловчи янги техника
технологияларнинг жорий этилишига ва ташкилий-техник тадбирлар 
ўтказилишига қараб алмаштирилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин. 
Айрим ходимлар ёки уларнинг жамоавий тузилмалари (бригадалари) 
томонидан ўз ташаббуси билан меҳнатнинг янги йўллари ва усуллари 
қўлланилиши ҳамда иш ўринларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) юқори даражасига эришиш 
илгари белгиланган меҳнат нормаларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўла 
олмайди. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


153 
Намунавий меҳнат нормаларини алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш 
уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда амалга 
оширилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling