154
(маошлардан) ва ишлаб бериш нормаларидан (вақт нормаларидан) келиб
чиққан ҳолда аниқланади.
Ишбай нарх бажариладиган ишнинг разрядига мувофиқ бўлган
кунбай тариф ставкасини ёки соатбай тариф ставкасини кунбай ёки соатбай
ишлаб бериш нормасига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ишбай нарх
бажариладиган ишнинг разрядига мувофиқ бўлган кунбай тариф ставкасини
ёхуд соатбай тариф ставкасини белгиланган кунбай ёки соатбай вақт
нормасига кўпайтириш йўли билан ҳам аниқланиши мумкин.
Кунбай тариф ставкаси (маош) ёки соатбай тариф ставкаси меҳнатга
ҳақ тўлашнинг разрядига мувофиқ бўлган ойлик тариф ставкасини ёки
лавозим маошини иш кунларининг ёхуд иш соатларининг ойлик нормасига
бўлиш йўли билан аниқланади.
278-модда. Нормалаштирилган топшириқларни ва хизмат
кўрсатиш нормаларини белгилаш
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай
тизимида нормалаштирилган
топшириқларни, шу жумладан алоҳида вазифаларни ва иш ҳажмини
бажариш мақсадида ходимларга нисбатан хизмат кўрсатиш нормаси ва
ходимлар сони нормаси белгиланиши мумкин.
Муайян
ишлаб
чиқариш
шароитларида
нормалаштирилган
топшириқлар ва хизмат кўрсатиш нормаларини белгилашда маҳсулот
бирлигига қилинган меҳнат
сарфлари нормаларидан, ходимлар сони
нормаларидан, иш вақтининг режали фондларидан ва бошқа
маълумотлардан фойдаланилади.
Бюджет ташкилотларида хизмат кўрсатиш
нормаларини ва
лавозимларни жорий этиш нормаларини белгилаш Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
шунингдек
тегишли тармоқ касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда
ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: