Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг ходимга кафолатли қўшимча


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
281-модда. Иш берувчининг ходимга кафолатли қўшимча 
тўловларни амалга ошириш мажбурияти
Иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга 
ошириши шарт:
иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор 
туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга 
мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасининг (маошнинг) камида 
учдан икки қисмини тўлаши; 
иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим 
томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари 
бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб 
равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки 
қисмини сақлаб қолиши; 
тунги вақтдаги иш учун ходимга қўшимча тўловни амалга ошириши; 
дам олиш, ишланмайдиган байрам кунларидаги ва иш вақтидан 
ташқари иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаши; 
ўзи учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган 
ходимларга тўлиқ иш вақтида ишловчи тегишли тоифадаги ходимлар учун 
назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдоригача бўлган қўшимча тўловни 
амалга ошириши;
ушбу Кодексда назарда тутилган айрим асослар бўйича меҳнат 
шартномаси бекор қилинганида мазкур Кодекснинг 173-моддасининг 
учинчи қисмида белгиланган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини 
тўлаши; 
қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир 
қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа 
тўлаши. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатли 
қўшимча тўловлардан ташқари иш берувчи ходимларга ушбу Кодексда
қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


157 
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда 
қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган 
бошқа кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling