Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан иш берувчининг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

293-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан иш берувчининг 
манфаатларини кўзлаб фойдаланилганда 
харажатларни компенсация қилиш 
Иш жараёнида ходимга тегишли ёхуд унинг томонидан учинчи 
шахслардан ижарага олинган мол-мулкдан иш берувчининг розилиги билан 
фойдаланилганда, иш берувчи транспорт воситаларининг амортизацияси 
(эскириши) ва улардан фойдаланиш харажатларининг, шунингдек асбоб-
ускуналар, бошқа техник воситалар ёки ўзга мол-мулк амортизацияси 
(эскириши) ўрнини қоплайди. Ушбу харажатларнинг ўрнини қоплаш 
миқдорлари ва тартиби ходим ҳамда иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра 
белгиланади. 
294-модда. Компенсация тўловларини молиялаштириш 
манбалари 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


163 
Ушбу Кодекснинг 286-моддасида санаб ўтилган компенсация 
тўловларини молиялаштириш манбалари иш берувчининг маблағларидан, 
бюджет ташкилотларида эса бюджет маблағларидан иборатдир. 
 
18-боб. Меҳнат интизоми 
1-§. Умумий қоидалар 
295-модда. Меҳнат интизоми тушунчаси
ва уни таъминлаш усуллари 
Меҳнат интизоми барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек 
ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат 
шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий 
бўйсунишидир. 
Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг 
меҳнат интизомига риоя этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши шарт. 
Меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва 
ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун 
рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини 
бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали 
таъминланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling