Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

301-модда. Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси 
Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни 
интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. 
Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат 
мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги 
ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг 
бузилиши) тушунилади. 
Агар 
ходимнинг 
ўз 
меҳнат 
(лавозим) 
мажбуриятларини 
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ 
бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат 
вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар 
таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни 
интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди. 
 
2-§. Хизмат текшируви 
302-модда. Хизмат текшируви тушунчаси 
Хизмат текшируви ходим томонидан интизомий қилмиш содир 
этилганлиги фактини, унинг содир этилишида ходимнинг айбини, ходим 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


166 
томонидан интизомий қилмиш содир этилишига имкон берган сабаблар ва 
шарт-шароитларни, иш берувчига етказилиши мумкин бўлган моддий 
зарарнинг хусусияти ва миқдорини аниқлаш мақсадида амалга 
ошириладиган текширишдир. 
303-модда. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида
қарор қабул қилиш 
Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун 
оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, ходимнинг бевосита 
раҳбарининг билдиргиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
ҳамда ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин 
қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар асос бўлади. 
Иш берувчи хизмат текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишга 
ҳақли. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли буйруқ 
билан расмийлаштирилади. 
Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказиладиган ходим иш 
берувчининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғи ҳамда хизмат 
текшируви ўтказиш бўйича комиссия таркиби билан имзо қўйдириб 
таништирилиши керак. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling