Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

290-модда. Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий 
тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш
ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун 
компенсация тўловлари 
Агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, 
қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни 
талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни 
ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


162 
Жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма 
қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ички ҳужжатда касбий 
тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкага юборилган 
ходимларга яшаш жойидан ташқарида яшаганлик учун компенсация 
(суткалик) тўлови белгиланиши мумкин. 
291-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки
касб касаллиги натижасида ходимда вақтинча
меҳнатга қобилиятсизлик юз берган тақдирда 
харажатларни компенсация қилиш 
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ишлаб чиқаришдаги бахтсиз 
ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида юз берса, иш берувчи ходимга 
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш билан бирга унинг 
тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация учун қилган харажатларининг 
ўрнини тегишли ҳужжатлар (чеклар, маълумотномалар ва бошқалар) билан 
тасдиқланган, ҳақиқатда қилинган харажатлар миқдоридан кам бўлмаган 
миқдорда қоплайди. 
 
292-модда. Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши билан 
боғлиқ харажатларни компенсация қилиш 
Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул 
қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи 
назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш 
берувчининг ҳисобидан амалга оширилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling