VI БЎЛИМ. АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАР
МЕҲНАТИНИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН
ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
24-боб. Умумий қоидалар
388-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос
хусусиятлари тушунчаси
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишнинг ўзига хос хусусиятлари деганда айрим тоифадаги ходимлар учун
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий қоидалари қўлланилишини
қисман чекловчи ёхуд қўшимча қоидаларни назарда тутувчи қоидаларни
белгилаш тушунилади.
389-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари таснифи
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидаги мезонлар бўйича
таснифланади:
1) меҳнат
муносабатларининг субъектлари (аёллар, оилавий
вазифаларни бажариш билан машғул шахслар, ногиронлиги бўлган
шахслар, вояга етмаганлар) бўйича;
2) меҳнат фаолиятининг соҳалари, тармоқлари ва турлари (педагоглар
ва тиббиёт ходимлари, транспорт ходимлари ва бошқалар) бўйича;
3) меҳнат шароитларининг оғирлигига ва (ёки) зарарлилигига қараб;
4) табиий-иқлим шароитларига қараб;
5) ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларининг
хусусиятлари (касаначилар, масофадан туриб ишловчи ходимлар ва
бошқалар) бўйича.
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа
ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини
таснифлашнинг бошқа мезонлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
390-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятларини белгилаш чоғида
Do'stlaringiz bilan baham: |