Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


кафолатларнинг сақланиб қолиши


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

кафолатларнинг сақланиб қолиши 
Ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳамда муайян меҳнат турига хос 
бўлган талаблар ёки юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларга 
алоҳида ғамхўрлик қилиш (меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


210 
солишнинг ўзига хос хусусиятлари) билан ўзаро боғлиқ бўлган 
машғулотлар соҳасидаги ҳуқуқларининг асослантирилган тафовутлари, 
истиснолари, афзалликлари, шунингдек чекловларини белгилаш чоғида 
тегишли тоифадаги ходимларнинг ушбу Кодексда ва меҳнат тўғрисидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган барча кафолатлари 
сақланади, бундан ушбу бўлимда белгиланган, ходимларнинг мазкур 
тоифаси учун айрим кафолатларни бериш имкони йўқлиги билан боғлиқ 
алоҳида истиснолар мустасно. 
 
391-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий 
жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос 
хусусиятларини белгилаш тартиби 
Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган кафолатлар даражасининг 
пасайишига, уларнинг ҳуқуқлари чекланишига, интизомий ва (ёки) моддий 
жавобгарлиги ошишига олиб келадиган меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари фақат ушбу Кодексда назарда 
тутилган ҳолларда ва тартибда белгиланиши мумкин. 
25-боб. Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан кучли
ҳимоя қилинишга муҳтож шахсларнинг
меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари
 
1-§. Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан
машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
 
392-модда. Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли 
ишга қабул қилишни рад этишни ёки иш ҳақи 
миқдорини камайтиришни тақиқлаш
Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра 
ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини 
камайтириш тақиқланади.
Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, рад этиш 
сабабларининг ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс 
томонидан имзоланган ёзма асосини ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор 
шахс талабига кўра уч кун ичида тақдим этиши шарт. Ишга қабул қилишни 
рад этиш сабабларининг ёзма асосини тақдим этмаганлик ишга қабул 
қилишни рад этганлик устидан шикоят қилишга монелик қилмайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling