Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ходимлари ва айрим


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

4-§. Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ходимлари ва айрим 
касблар эгалари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари 
 
500-модда. Транспорт ходимлари меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг 
ҳаракатланишини бошқариш билан шуғулланувчи ходимлар, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан 
келишилган ҳолда тасдиқланадиган транспорт воситаларини бошқариш ёки 
транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита 
боғлиқ ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатига мувофиқ бошқа ходимлар 
транспорт ходимларидир. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишга касбий 
тайёргарликдан ўтган ва касбий тайёргарликдан ўтганлиги тегишли ҳужжат 
(диплом, шаҳодатнома, гувоҳнома ва ҳоказо) билан тасдиқланган шахслар 
қабул қилинади. 
Транспорт ходимлари ишга қабул қилиниш чоғида (дастлабки) ва иш 
жараёнида (даврий) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


258 
Транспорт ходимларига транспорт воситаларини бошқариш ёки 
транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита 
боғлиқ бўлган ишда ўриндошлик асосида ишлашга рухсат этилмайди. 
Транспорт ходимларининг меҳнатини қўллаш чоғида иш берувчилар 
мазкур ходимлар учун қонунчиликда белгиланган иш вақти ва дам олиш 
вақти режимининг, меҳнат шароитларининг ўзига хос хусусиятларига риоя 
этиши шарт. 
Транспорт ходимларининг интизоми ушбу Кодексда, бошқа 
қонунларда, шунингдек интизом тўғрисидаги уставларда (низомларда) 
тартибга солинади. 
501-модда. Педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling