Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

489-модда. Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари,
ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида 
бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат 
шартномасини бекор қилишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
Ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан 
ташқари ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош 
бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат 
шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: 
1) ташкилот 
мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан иш 
берувчининг ташаббусига кўра. Меҳнат шартномасини шу асосга кўра 
бекор қилишга ташкилот мулк қилиб олинган кундан эътиборан уч ой ичида 
йўл қўйилади. Мазкур муддатга ходимнинг вақтинча меҳнатга 
қобилиятсизлиги даврлари, унинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган 
таътилларда бўлганлиги вақти, бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган 
даврлари киритилмайди; 
2) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. 
Қуйидагилар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг 
ташаббусига кўра бекор қилинганда касаба уюшмаси қўмитасининг 
розилигини олиш талаб қилинмайди: 
ушбу Кодекснинг 161-моддасида назарда тутилган асослардан 
исталган бирига кўра ташкилот раҳбари, шунингдек алоҳида бўлинма 
раҳбари билан; 
ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига кўра ташкилот раҳбари, 
унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, алоҳида бўлинма раҳбари 
билан. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


254 
Ташкилот раҳбари ўз ташаббусига кўра номуайян муддатга тузилган 
меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугашидан олдин муддатли 
меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда иш берувчини 
икки ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак. 
Раҳбарнинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, алоҳида 
бўлинмалар раҳбарлари ўз ташаббусига кўра номуайян муддатга тузилган 
меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугашидан олдин муддатли 
меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда иш берувчини 
бир ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling