Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

486-модда. Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари,
ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида 
бўлинмасининг раҳбари билан меҳнат шартномаси 
тузиш 
Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери 
ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари билан ташкилотнинг таъсис 
ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида белгиланган муддатга 
муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.
Акциядорлик жамиятининг раҳбари билан қонунда белгиланган 
муддатга муддатли меҳнат шартномаси тузилади. 
Қонунда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ташкилотнинг 
таъсис ҳужжатларида ташкилот раҳбари билан меҳнат шартномаси 
тузилишидан олдинги тартиб-таомиллар (танлов ўтказиш, лавозимга 
сайлаш ёки тайинлаш ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.
Ташкилот раҳбарини, унинг ўринбосарларини, ташкилот бош 
бухгалтерини ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбарини ишга қабул 
қилиш чоғида олти ойгача муддат билан дастлабки синов белгиланиши 
мумкин. 
487-модда. Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг,
ташкилот бош бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида 
бўлинмаси раҳбарининг ўриндошлик асосида 
ишлаши 
Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери 
ва ташкилот алоҳида бўлинмаларининг раҳбари бошқа иш берувчида фақат 
ташкилотнинг ваколатли органи ёки ташкилот мулкдори ёхуд мулкдор 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


253 
ваколат берган шахс (орган) рухсати билан ўриндошлик асосида ишлаши 
мумкин. 
 
488-модда. Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг, 
ташкилот бош бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида 
бўлинмаси раҳбарининг моддий жавобгарлиги 
Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери 
ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари ташкилотга ўзи бевосита етказган 
ҳақиқий зарар учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар айбли 
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарнинг ўрнини 
ташкилот мулкдорининг (акциядорлар, иштирокчилар, муассислар умумий 
йиғилишининг) ёхуд кузатув кенгашининг ёки мулкдор ваколат берган 
бошқа органнинг талабига биноан қоплайди. Бунда зарарларни ҳисоб-китоб 
қилиш фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган нормаларга 
мувофиқ амалга оширилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling