249
жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш
асосида
белгиланади.
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат
шароитларидаги ишларда банд
бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат
масалалари бўйича республика уч
томонлама комиссияси билан
келишилган ҳолда белгиланади.
478-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда
банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги
иши (сменаси) давомийлиги
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг
ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида – олти
соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса – етти соату ўттиз дақиқадан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг
ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги:
ўттиз соатли олти кунлик иш ҳафтасида – беш соатдан, ўттиз соатли
беш кунлик иш ҳафтасида эса – олти соатдан ортиқ бўлмаслиги керак;
йигирма тўрт соатли олти кунлик иш ҳафтасида – тўрт соат, йигирма
тўрт соатли беш кунлик иш ҳафтасида эса – беш соатдан ортиқ бўлмаслиги
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: