Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
482-модда. Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги 
белгиланган ноқулай меҳнат шароитларидаги 
ишларда банд бўлган шахсларнинг
меҳнатига ҳақ тўлаш 
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларнинг 
меҳнатига ҳақ тўлаш иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида 
ходимлар учун худди иш вақтининг нормал давомийлигида бўлгани каби 
миқдорда амалга оширилади. 
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган 
ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш оширилган миқдорда белгиланади. 
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган 
ходимлар меҳнатига тўланадиган ҳақни оширишнинг энг кам миқдори 
нормал меҳнат шароитларидаги ҳар хил турдаги ишлар учун белгиланган 
тариф ставкасининг (маошнинг) тўрт фоизини ташкил этади. 
Меҳнат ҳақини оширишнинг аниқ миқдорлари иш берувчи томонидан 
касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади. 
483-модда. Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги
иш учун ҳар йилги қўшимча таътил 
Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча 
таътил қайси жойларда ишлаганлик учун меҳнат ҳақига тегишли 
коэффициентлар белгиланган бўлса, ўша жойларда меҳнат фаолиятини 
амалга оширувчи ходимларга берилади. 
Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхати ва бундай 
шароитлардаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа 
давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички 
ҳужжатларда ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ушбу 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


251 
модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган йиллик қўшимча 
таътиллар белгиланиши мумкин. 
484-модда. Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling