248
шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат
етказиш хавфи юзасидан
аттестациядан ўтказишдир.
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат
етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга
оширилади.
475-модда. Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида
ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида амалга
оширувчи ходимларга қўшимча кафолатлар
Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат
шароитларида, ноқулай табиий-
иқлим шароитларида амалга оширувчи ходимларга меҳнатни муҳофаза
қилиш, иш вақти, таътиллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек бошқа меҳнат
шароитлари борасида қўшимча кафолатлар берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ходимларга
кафолатларнинг энг паст даражаси қонунчиликда белгиланади. Жамоа
келишувларида, жамоа шартномасида ёки иш
берувчи томонидан касаба
уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ички
ҳужжатларда мазкур тоифадаги ходимларга қўшимча кафолатлар бериш
назарда тутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: