Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Масофадан туриб ишловчи ходим билан


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

464-модда. Масофадан туриб ишловчи ходим билан
меҳнат шартномасини бекор қилиш 
Масофадан туриб ишловчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси 
ушбу Кодексда белгиланган асосларга кўра бекор қилиниши мумкин. 
Агар масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг 
масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш 
тўғрисидаги буйруғи билан танишиб чиқиши электрон ҳужжат тарзида 
амалга оширилса, иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимга мазкур 
меҳнат 
шартномаси 
бекор 
қилинган 
куни 
лозим 
даражада 
расмийлаштирилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 
буйруқнинг кўчирма нусхасини маълум қилинадиган буюртма хат билан 
почта орқали қоғозда юбориши шарт. 
4-§. Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари
465-модда. Вахта усулида ишлаш тўғрисидаги умумий қоидалар 
Вахта усулида ишлаш ходимларнинг доимий яшаш жойига кунлик 
қайтишини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг доимий яшаш 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


243 
жойидан ташқарида меҳнат жараёнини амалга оширишнинг алоҳида 
шаклидир. 
Вахта усулида ишлаш иш жойи ходимларнинг доимий яшаш жойидан 
ёки иш берувчининг жойлашган еридан сезиларли даражада узоқда 
жойлашганида ишлаб чиқариш объектларини, ижтимоий ва бошқа 
объектларни қуриш, таъмирлаш ёки реконструкция қилиш муддатларини 
қисқартириш, аҳоли яшамайдиган, олис ҳудудларда ёхуд алоҳида табиий 
шароитларга эга бўлган ҳудудларда ишлаб чиқариш объектларидан 
фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек бошқа ишлаб 
чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун қўлланилади. 
Вахта усулидаги ишларга жалб қилинадиган ходимлар ишларни 
бажариш объектида бўлиш даврида иш берувчи томонидан махсус ташкил 
этиладиган, мазкур ходимларнинг ишларни бажариши вақтида ҳаёт 
фаолиятини ва сменалар ўртасида дам олишини таъминлаш учун 
мўлжалланган бинолар ва иншоотлар мажмуидан иборат бўлган вахта 
шаҳарчаларида ёхуд шу мақсадлар учун мослаштирилган ва иш 
берувчининг ҳисобидан ҳақи тўланадиган ётоқхоналарда, бошқа турар 
жойларда яшайди.
Агар вахта объектида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходим ҳар 
куни ўз доимий яшаш жойига қайтиш имкониятига эга бўлса, бундай ишни 
бажариш вахта усулида ишлаш ҳисобланмайди. 
Ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби иш берувчи томонидан касаба 
уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ишни вахта усулида ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан 
келишилган ҳолда тасдиқланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling