243
жойидан ташқарида меҳнат жараёнини амалга оширишнинг алоҳида
шаклидир.
Вахта усулида ишлаш иш жойи ходимларнинг доимий яшаш жойидан
ёки иш берувчининг жойлашган еридан сезиларли даражада узоқда
жойлашганида ишлаб чиқариш объектларини, ижтимоий ва бошқа
объектларни қуриш, таъмирлаш ёки реконструкция қилиш муддатларини
қисқартириш, аҳоли яшамайдиган, олис ҳудудларда ёхуд алоҳида
табиий
шароитларга эга бўлган ҳудудларда ишлаб чиқариш объектларидан
фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек бошқа ишлаб
чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун қўлланилади.
Вахта усулидаги ишларга жалб қилинадиган
ходимлар ишларни
бажариш объектида бўлиш даврида иш берувчи томонидан махсус ташкил
этиладиган, мазкур ходимларнинг ишларни бажариши вақтида ҳаёт
фаолиятини ва сменалар ўртасида дам олишини таъминлаш учун
мўлжалланган бинолар ва иншоотлар мажмуидан иборат бўлган вахта
шаҳарчаларида ёхуд шу мақсадлар
учун мослаштирилган ва иш
берувчининг ҳисобидан ҳақи тўланадиган ётоқхоналарда, бошқа турар
жойларда яшайди.
Агар вахта объектида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходим ҳар
куни ўз доимий яшаш жойига қайтиш имкониятига эга бўлса, бундай ишни
бажариш вахта усулида ишлаш ҳисобланмайди.
Ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби иш берувчи томонидан касаба
уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ишни вахта усулида ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан Ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан
келишилган ҳолда тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: