Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

459-модда. Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг
меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси бўйича ўз 
мажбуриятларини бажариши учун масофадан туриб ишловчи ходимларни 
зарур ускуналар, дастурий-техник воситалар, ахборотни ҳимоя қилиш 
воситалари ва бошқа воситалар билан таъминлаш тартиби ҳамда 
муддатлари, масофадан туриб ишловчи ходимлар томонидан бажарилган 
ишлар ҳақидаги ҳисоботларни топшириш тартиби ва муддатлари, 
масофадан туриб ишловчи ходимлар томонидан уларга тегишли бўлган ёки 
ижарага олинган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, 
алоқа воситалари, ахборотни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда бошқа 
воситалардан фойдаланганлик учун компенсациянинг миқдори, уни тўлаш 
тартиби ва муддатлари, масофадан туриб ишлаш билан боғлиқ бошқа 
харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби жамоа шартномасида, ички 
ҳужжатларда, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувида белгиланади. 
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг буйруғига 
мувофиқ иш берувчи жойлашган ерга қилган сафари, агар ходим яшаш 
жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса, хизмат сафари 
ҳисобланади. 
460-модда. Масофадан туриб ишловчи ходимнинг
ва иш берувчининг ҳамкорлиги 
Ходим ва иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимнинг 
масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида белгиланган 
иш вақти ичида меҳнат вазифасини бажариши учун муайян вақтни назарда 
тутувчи ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди. 
Ҳамкорлик қилиш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатда, масофадан туриб ишлаш 
ҳақидаги меҳнат шартномасида белгиланади. Ҳамкорлик қилиш тартибида 
масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг қўнғироқларига, 
электрон хатларига ва бошқа шаклда амалга оширилган сўровларига жавоб 
бериш мажбурияти, шунингдек масофадан туриб ишловчи ходим ўз меҳнат 
вазифасини бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчининг 
сўровларига жавоб бериши шарт бўлган муддат назарда тутилиши мумкин. 
Ҳамкорлик қилиш тартибида белгиланган вақтдан ташқари иш 
берувчининг телефон қўнғироқларига, электрон хатларига ва ҳар қандай 
шаклда амалга оширилган сўровларига ходимнинг жавоб бериши шарт 
эмас. 
Агар ҳамкорлик қилиш тартиби масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги 
меҳнат шартномаси тарафлари томонидан келишилмаган бўлса ёхуд ходим 
ушбу бобда назарда тутилган тартибда тегишли ички ҳужжат билан 
таништирилмаган бўлса, ходим ўз вақтида жавоб бермаганлиги ёки меҳнат 
вазифасини бажариши билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчининг 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


240 
сўровларига жавоб бермаганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин 
эмас. 
Масофадан туриб ишловчи ходим ва иш берувчи ўртасидаги 
ҳамкорлик иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларда ёхуд масофадан туриб 
ишлаш ҳақидаги меҳнат шартномасида кўрсатилган хабарни жўнатган 
шахсни ишончли аниқлаш имконини берадиган барча усуллардан 
фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали амалга 
оширилади. Мазкур алмашинув тарафларининг ҳар бири масофадан туриб 
ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида назарда тутилган муддатда 
бошқа тарафдан электрон ҳужжатни олганлиги ҳақидаги тасдиқномани 
юбориши шарт.
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ёки меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ходим ўзининг меҳнат фаолияти билан 
бевосита боғлиқ бўлган қабул қилинаётган ички ҳужжатлар, иш 
берувчининг буйруқлари, билдиришномалари, талаблари ва бошқа 
ҳужжатлари билан ёзма шаклда, шу жумладан имзо қўйдириб 
таништирилиши керак бўлган ҳолларда, масофадан туриб ишловчи ходим 
улар билан иш берувчи ва масофадан туриб ишловчи ходим ўртасидаги 
электрон ҳужжат алмашинуви орқали таништирилиши мумкин. 
Масофадан туриб ишловчи ходим иш берувчига ариза билан 
мурожаат қилишга, иш берувчига тушунтиришлар, ўзи амалга ошираётган 
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бошқа ахборотни электрон шаклда тақдим 
этишга ҳақли. 
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш 
нафақаси, ижтимоий суғурта бўйича бошқа тўловларни олиш учун 
масофадан туриб ишловчи ходим қонунчиликда назарда тутилган 
ҳужжатларнинг аслини, агар ходим ўриндош бўлса, ҳужжатларнинг 
кўчирма нусхаларини иш берувчига маълум қилинадиган буюртма хат 
билан почта орқали юборади.
Иш берувчи томонидан масофадан туриб ишловчи ходимга иш билан 
боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари 
ушбу Кодекснинг 117-моддасига мувофиқ берилади. Иш берувчи ходим 
томонидан ариза берилган уч иш кунидан кечиктирмай ҳужжатларнинг 
кўчирма нусхаларини маълум қилинадиган буюртма хат билан почта орқали 
ёки агар бу аризада кўрсатилган бўлса, электрон ҳужжат тарзида юбориши 
шарт. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling