Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси
-модда. Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими
Download 5.21 Mb. Pdf ko'rish
|
mehnat kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 456-модда. Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
455-модда. Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими
Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими стационар иш жойида ишлашни ва масофадан туриб ишлашни ўз ичига олади. Стационар иш жойида ва масофадан туриб ишлаш муддатлари ҳамда уларнинг навбат билан алмашиниши меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан аниқланади. QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 236 Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ходим учун доимий ёки вақтинча масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими белгиланиши мумкин. 456-модда. Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси ва тарафлар белгилаган масофадан туриб ишлаш ҳақидаги меҳнат шартномаси шартларининг ўзгариши тўғрисидаги келишувлар умумий тартибда ёки электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали тузилиши мумкин. Бунда масофадан туриб ишлаш ҳақидаги меҳнат шартномаси, тарафлар белгилаган меҳнат шартномаси шартларининг ўзгариши тўғрисидаги келишувлар тузилган жой сифатида иш берувчининг жойлашган ери кўрсатилади. Электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган масофадан туриб ишловчи ходимнинг талабига кўра, иш берувчи тегишли тарзда расмийлаштирилган мазкур меҳнат шартномасининг нусхасини масофадан туриб ишлаётган ходимга бу талабни олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай маълум қилинадиган буюртма хат билан қоғозда почта орқали юбориши шарт. Электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини тузишда ушбу Кодекснинг 124-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар иш берувчига масофадан туриб ишлашга киришаётган шахс томонидан электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши мумкин. Иш берувчининг талабига кўра мазкур шахс иш берувчига ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини маълум қилинадиган буюртма хат билан қоғозда почта орқали юбориши шарт. Меҳнат шартномаси тарафларининг ҳар бири бошқа тарафга улар томонидан имзоланган меҳнат шартномасининг нусхасини олганлиги ҳақида электрон шаклда хабар қилади. Масофадан туриб ишловчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ушбу Кодекс 104-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар билан бир қаторда қуйидаги шартлар ҳам киритилади: масофадан туриб ишлаш жадвали – масофадан туриб ишлаш режимида ходимга тақдим этиладиган иш кунларининг ҳамда иш соатларининг сони ва даврийлиги; тарафлар ўртасида ишлаб чиқариш вазифалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш усуллари; масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими белгиланганда стационар иш жойида ишлаш ва масофадан туриб ишлаш даврлари, шунингдек уларнинг навбат билан алмашиниши; агар масофадан туриб ишловчи ходим томонидан меҳнат вазифасини амалга ошириши учун тегишли асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника зарур бўлса, масофадан туриб ишловчи ходимга асбоб- QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 237 ускуналар ва (ёки) ташкилий техника бериш тартиби, бундан масофадан туриб ишловчи ходим ўзига тегишли бўлган ёки ўзи ижарага олган асбоб- ускуналар ва (ёки) ташкилий техникадан фойдаланиши тўғрисида тарафлар келишувга эришган ҳоллар мустасно; иш берувчининг меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини бажариши учун масофадан туриб ишловчи ходимга берилган асбоб-ускуналарни ва (ёки) ташкилий техникани таъмирлашни амалга оширишга доир мажбуриятлари; ходимни иш берувчи билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган алоқа воситалари билан, шу жумладан унинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини таъминлаш; ходимнинг айби билан иш берувчи томонидан масофадан туриб ишловчи ходимга топширилган ускуналар ва (ёки) ташкилий техника бузилганлиги туфайли иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш шартлари; масофадан туриб ишловчи ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби; меҳнат мажбуриятларини бажариш учун масофадан туриб ишловчи ходим ўз асбоб-ускуналари ва (ёки) ташкилий техникасидан фойдаланган тақдирда, масофадан туриб ишловчи ходимга харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари; меҳнат мажбуриятларини бажариш учун алоқа воситаларидан фойдаланганлиги муносабати билан масофадан туриб ишловчи ходимга харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари; масофадан туриб ишловчи ходим ва иш берувчининг электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали ҳамкорлик қилиши тартиби; ишлаб чиқариш топшириғида шарт қилиб кўрсатилган ишларни меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, масофадан туриб ишловчи ходимнинг ишларни ўз вақтида бажаришига монелик қилаётган сабабни кўрсатган ҳолда иш берувчини хабардор қилиш мажбурияти; иш берувчи ва масофадан туриб ишловчи ходимнинг зарур меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик шартларига риоя этиш мажбуриятлари. Масофадан туриб ишловчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасида бошқа шартлар, шу жумладан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қўшимча асослар ҳам назарда тутилиши мумкин. Иш берувчи жойлашган ҳудудда яшайдиган масофадан туриб ишловчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходим ўзининг иш берувчи ва бошқа ходимлар билан бевосита ҳамкорлик қилиши учун зарур бўлган иш вақтининг бир қисмида иш берувчининг иш жойида, қолган иш вақтида эса масофадан туриб ишлаши назарда тутилиши мумкин. Агар унинг иш вақтининг камида эллик фоизи масофадан туриб ишлашга тўғри келса, ходим масофадан туриб ишловчи бўлиб ҳисобланади. QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 238 Масофадан туриб ишловчи ходим билан ёзма меҳнат шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Download 5.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling