Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

450-модда. Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш 
Касаначиларнинг ишига, қоида тариқасида, ишбай ҳақ тўланади. Ҳақ 
тўлаш амалда бажарилган ишлар (хизматлар) учун ёки сифати бўйича 
белгиланган талабларга жавоб берувчи ишлаб чиқарилган маҳсулот учун 
амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш нормалари ва ишбай нархлар тарафларнинг 
келишувига кўра тегишли ишлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка 
мувофиқ белгиланган нормал иш вақти ҳисобидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. 
Ишбай ҳақ тўланадиган муайян иш учун касаначининг иш ҳақи 
миқдори иш берувчининг ўз ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар 
меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига таққосланадиган бўлиши керак. 
Касаначининг иш ҳақи, башарти касаначи меҳнат нормаларини ва 
меҳнат мажбуриятларини бажарса, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ 
тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва бирон-бир энг 
юқори миқдор билан чекланмайди. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


233 
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар 
ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда 
белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.
Меҳнат шартномасида касаначининг меҳнатига бўнак тарзида ҳақ 
тўлаш назарда тутилиши мумкин. 
Агар касаначи ўз меҳнатини бажарадиган жойда иш ҳақига ҳудуд 
коэффициенти белгиланган бўлса, касаначи меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу 
коэффициент ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак. 
451-модда. Касаначи билан тузилган меҳнат шартномасини
бекор қилиш 
Касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодексда назарда 
тутилган асосларда ва тартибда, шунингдек меҳнат шартномасида назарда 
тутилган асосларга кўра бекор қилиниши мумкин. 
 
3-§. Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг
меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling