Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ўриндошлик асосида ишда кафолатли


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

440-модда. Ўриндошлик асосида ишда кафолатли
тўловларни ва компенсация тўловларини
амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Ишни таълим олиш билан бирга олиб борувчи шахсларга кафолатли 
тўловлар ва компенсация тўловлари фақат асосий иш жойида берилади.
Меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилиш чоғида 
ходимларнинг ишга жойлашиш даври учун ўртача иш ҳақи фақат асосий иш 
жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда сақланади. Ўриндошлик 
асосида ишловчи шахсларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўзга 
кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари тўлиқ ҳажмда берилади. 
441-модда. Ўриндошлик асосида ишловчи шахслар билан 
меҳнат шартномасини бекор қилишнинг
қўшимча асослари 
Ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат 
шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган 
асослардан ташқари қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: 
1) мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул 
қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси 
бекор қилингунига қадар камида икки ҳафта олдин ёзма шаклда 
огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлайди; 
2) қонунчиликда ёки ушбу Кодекс 433-моддасининг иккинчи қисмига 
мувофиқ ўриндошлик асосида ишлашга чекловлар жорий этилганлиги 
муносабати билан.
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


229 
442-модда. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги
меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида
ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш 
Ўриндошлик (ички ёки ташқи) асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат 
шартномаси ушбу Кодекс 173-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда
441-моддасида назарда тутилган қўшимча асослар бўйича бекор 
қилинганида ходимга ишдан бўшатиш нафақаси икки ҳафталик ўртача иш 
ҳақи миқдорида тўланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling