242
463-модда. Масофадан туриб ишловчи ходимнинг
меҳнатига ҳақ тўлаш
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга
ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун,
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида эса ҳақиқатда
бажарилган иш
ҳажми учун амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш нормалари ва ишбай нархлар ишларни бажариш учун
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ
белгиланган нормал
иш вақтидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат
шартномаси тарафларининг
келишувига кўра белгиланади.
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори
иш берувчининг ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ
тўлаш шартлари билан таққосланадиган бўлиши керак.
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, башарти
у меҳнат нормаларини ва меҳнат
вазифаларини бажарса, қонунчиликда
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги
ва бирон-бир энг катта миқдор билан чекланмаслиги керак.
Масофадан туриб ишловчи ходим ўз меҳнатини
амалга
ошираётган жойда иш ҳақига нисбатан ҳудудий
коэффициент
белгиланган бўлса, масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига
ҳақ тўлаш ушбу коэффициент ҳисобга олинган ҳолда
амалга оширилиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: