Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
476-модда. Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат
шароитларида амалга оширувчи ходимларни
мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш
Иш берувчи ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган 
ходимларнинг дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (иш 
жараёнида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши 
шарт. 
Бажарилиши чоғида дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўриклар 
ўтказиладиган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати ҳамда 
мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. 
477-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда
банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг 
қисқартирилган давомийлиги 
Меҳнат жараёнида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари 
таъсирига дучор бўладиган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан 
ошмайдиган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади. 
Бундай ишлар рўйхати ва уларни бажаришдаги иш вақтининг аниқ 
давомийлиги жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар улар 
тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишилган ҳолда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


249 
жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш асосида 
белгиланади.
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд 
бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат 
масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан 
келишилган ҳолда белгиланади. 
478-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда 
банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги
иши (сменаси) давомийлиги 
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг 
ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида – олти 
соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса – етти соату ўттиз дақиқадан ортиқ 
бўлмаслиги керак.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг 
ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги: 
ўттиз соатли олти кунлик иш ҳафтасида – беш соатдан, ўттиз соатли 
беш кунлик иш ҳафтасида эса – олти соатдан ортиқ бўлмаслиги керак; 
йигирма тўрт соатли олти кунлик иш ҳафтасида – тўрт соат, йигирма 
тўрт соатли беш кунлик иш ҳафтасида эса – беш соатдан ортиқ бўлмаслиги 
керак. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling