Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

479-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд 
бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб 
этишдаги чекловлар 
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг 
иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги кунига икки соатдан ва йилига 
бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд 
бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш тақиқланади. 
480-модда. Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги 
ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтини 
жамлаб ҳисобга олишни қўллашдаги чекловлар 
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд 
бўлган ходимлар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллашга йўл 
қўйилмайди. 
481-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун
йиллик қўшимча таътил 
Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар йиллик 
қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


250 
Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва 
лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва 
шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида агар у тузилмаган 
бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган 
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг 
жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби 
тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга бериладиган 
йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги, шунингдек ноқулай 
меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътилларни бериш 
шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling