Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш ўринларини меҳнат шароитлари


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

474-модда. Иш ўринларини меҳнат шароитлари
ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш
хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш 
Меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи 
юзасидан аттестациядан ўтказиш асосида аниқланадиган, меҳнат 
шароитлари ходимнинг меҳнат қобилиятига ва соғлиғига номақбул таъсир 
кўрсатадиган иш ўринларида банд бўлган ходимлар меҳнат фаолиятини 
ноқулай меҳнат шароитларида амалга оширувчи ходимлардир.
Меҳнат шароитларини, иш ўринларидаги меҳнат жараёнининг 
оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш 
хавфини баҳолаш, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш, 
шунингдек меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва 
тиғизлигини қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлаштириш 
мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуи иш ўринларини меҳнат 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


248 
шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан 
аттестациядан ўтказишдир.
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат 
етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга 
оширилади. 
475-модда. Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида 
ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида амалга 
оширувчи ходимларга қўшимча кафолатлар 
Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида, ноқулай табиий-
иқлим шароитларида амалга оширувчи ходимларга меҳнатни муҳофаза 
қилиш, иш вақти, таътиллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек бошқа меҳнат 
шароитлари борасида қўшимча кафолатлар берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларга 
кафолатларнинг энг паст даражаси қонунчиликда белгиланади. Жамоа 
келишувларида, жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба 
уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ички 
ҳужжатларда мазкур тоифадаги ходимларга қўшимча кафолатлар бериш 
назарда тутилиши мумкин.

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling