Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссияга


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

554-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссияга
мурожаат қилиш муддати
Ходим меҳнат низолари бўйича комиссияга ўз ҳуқуқи бузилганлиги 
тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик 
муддат ичида мурожаат қилиши мумкин. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддат узрли 
сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, меҳнат низолари бўйича 
комиссия муддатни қайта тиклаши ва низони моҳиятига кўра кўриб чиқиши 
мумкин. 
Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш юзасидан мурожаат 
этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация 
тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


285 
555-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори
Меҳнат низолари бўйича комиссия касаба уюшмаси қўмитаси ва иш 
берувчи вакилларининг келишувига кўра қарор қабул қилади. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори асослантирилган 
ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорида қуйидагилар 
кўрсатилади:
ташкилотнинг номи, якка тартибдаги меҳнат низоси ташкилот 
алоҳида бўлинмасининг меҳнат низолари бўйича комиссияси томонидан 
кўриб чиқилган тақдирда эса бўлинманинг номи, комиссияга мурожаат 
этган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, касби ёки 
мутахассислиги; 
комиссияга мурожаат этилган ва низо кўриб чиқилган сана, низонинг 
моҳияти; 
комиссия аъзоларининг ва мажлисда ҳозир бўлган бошқа 
шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; 
қарорнинг моҳияти ва унинг асосланиши (қонунчиликка ва меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига ҳавола 
қилинган ҳолда); 
овоз бериш натижалари. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг пулга оид талаблар бўйича 
қарорида ходимга тегишли бўлган аниқ сумма кўрсатилиши керак. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори комиссия 
мажлисининг раиси ва котиби томонидан имзоланиб, мажбурий кучга эга 
бўлади ва бирон-бир тарзда тасдиқланмайди.
Меҳнат низоси бўйича комиссия қарорининг кўчирма нусхаси 
ходимга, иш берувчига ва касаба уюшмаси қўмитасига қарор қабул 
қилинган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида топширилади 
(юборилади). 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling