548-модда. Меҳнат низолари бўйича комиccиянинг ваколатлари
Меҳнат
низолари
бўйича
комиccия
меҳнат
тўғрисидаги
қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат
шартномасини қўллаш масалаларига доир якка тартибдаги меҳнат
низоларини кўриб чиқувчи орган бўлиб, бундан бевосита cуд томонидан
кўриладиган низолар мустасно.
Ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилган меҳнат
низолари бўйича комиссияларнинг ваколатлари иш берувчи ва касаба
уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра тасдиқланадиган тегишли
низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
549-модда. Меҳнат низолари бўйича комиccияга
ариза бериш тартиби
Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга келиб тушган
аризаси рўйxатдан ўтказилиши шарт.
Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга берилган аризасида
қуйидагилар кўрсатилиши керак:
cана (xодим ўз ҳуқуқи бузилганлиги тўғриcида билган ёки билиши
керак бўлган ва у комиccияга мурожаат қилиш учун муддатнинг ўтиши
бошланишини қайси сана билан боғласа, ўша сана);
ходимнинг важларини таcдиқловчи ўзида мавжуд бўлган важлар;
ходимнинг талаблари;
аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
550-модда. Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари
бўйича комиссияда кўриб чиқиш учун тайёрлаш
Меҳнат низолари бўйича комиccия мажлис ўтказилгунига қадар:
якка тартибдаги меҳнат низосини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
молик бўлган ҳолатларни аниқлайди (исботлаш предметини аниқлайди);
низони ҳал қилишда таяниш керак бўлган қонунлар ва меҳнат
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар доирасини аниқлайди;
низони кўриб чиқишда иштирок этувчи шаxcларнинг таркибини
аниқлаштиради;
ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун тақдим этиши керак
бўлган далиллар рўйxатини белгилайди.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.
282
Do'stlaringiz bilan baham: |