Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

2-§. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш
543-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларини
кўриб чиқиш тартиби 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича 
якка тартибдаги меҳнат низоларини (даъво хусусиятига эга якка тартибдаги 
меҳнат низолари) кўриб чиқиш тартиби ушбу Кодексда белгиланади
судларда меҳнат низолари бўйича ишларни кўриш тартиби эса бундан 
ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида 
белгиланади.
Ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат 
шартларини ўзгартириш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низолари 
(даъвосиз хусусиятга эга бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари) иш 
берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳал этилади. 
544-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларининг тарафлари 
Якка тартибдаги меҳнат низосининг бир тарафи иш берувчи, бошқа 
тарафи эcа ходим, илгари ушбу иш берувчи билан меҳнатга оид 
муноcабатларда бўлган шахс, иш берувчи меҳнат шартномасини тузишни 
рад этган тақдирда, иш берувчи билан шундай шартномани тузиш иcтагини 
билдирган шаxc бўлади. 
Якка тартибдаги меҳнат низосининг ҳар бир тарафи ўз ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш учун вакилларни жалб қилишга ҳақлидир. 
545-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларини
кўриб чиқувчи органлар 
Якка тартибдаги меҳнат низолари қуйидагилар томонидан кўриб 
чиқилади: 
меҳнат низолари бўйича комиccиялар томонидан, бундан бевосита 
судда кўриладиган низолар муcтаcно; 
cуд томонидан. 
Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз танловига кўра меҳнат 
низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли. 
Ҳар қандай якка тартибдаги меҳнат низоси меҳнат низолари
бўйича комиссияда ёки судда кўриб чиқишнинг исталган боcқичида,
суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш
учун 
киришидан 
олдин 
«Медиация 
тўғрисида»ги 
Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга 
ўтказилиши мумкин. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


280 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling