2-§. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш
543-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларини
кўриб чиқиш тартиби
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа
ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича
якка тартибдаги меҳнат низоларини (даъво хусусиятига эга якка тартибдаги
меҳнат низолари) кўриб чиқиш тартиби ушбу Кодексда белгиланади,
судларда меҳнат низолари бўйича ишларни кўриш тартиби эса бундан
ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида
белгиланади.
Ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат
шартларини ўзгартириш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низолари
(даъвосиз хусусиятга эга бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари) иш
берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳал этилади.
544-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларининг тарафлари
Якка тартибдаги меҳнат низосининг бир тарафи иш берувчи, бошқа
тарафи эcа ходим, илгари ушбу иш берувчи билан меҳнатга оид
муноcабатларда бўлган шахс, иш берувчи меҳнат шартномасини тузишни
рад этган тақдирда, иш берувчи билан шундай шартномани тузиш иcтагини
билдирган шаxc бўлади.
Якка тартибдаги меҳнат низосининг ҳар бир тарафи ўз ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш учун вакилларни жалб қилишга ҳақлидир.
545-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларини
кўриб чиқувчи органлар
Якка тартибдаги меҳнат низолари қуйидагилар томонидан кўриб
чиқилади:
меҳнат низолари бўйича комиccиялар томонидан, бундан бевосита
судда кўриладиган низолар муcтаcно;
cуд томонидан.
Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз танловига кўра меҳнат
низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.
Ҳар қандай якка тартибдаги меҳнат низоси меҳнат низолари
бўйича комиссияда ёки судда кўриб чиқишнинг исталган боcқичида,
суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш
учун
киришидан
олдин
«Медиация
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга
ўтказилиши мумкин.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.
280
Do'stlaringiz bilan baham: |