275
аниқланган
қоидабузарликларни
бартараф
этиш
тўғрисидаги
кўрсатмаларининг иш берувчилар томонидан
бажарилиши текшириш
предметидир.
Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш
тартиби қонунчиликда белгиланади.
537-модда. Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний
қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари,
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи меҳнат
инспекциясига ва (ёки) судга шикоят қилиниши мумкин.
538-модда. Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятига тўсқинлик
қилганлик учун жавобгарлик
Давлат меҳнат инспекциясининг кўрсатмалари, тақдимномаларини ва
бошқа ҳужжатларини
ижро этмаслик, шунингдек Давлат меҳнат
инспекциясининг фаолиятига аралашиш ҳамда унинг ходимлари зиммасига
юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний
ижро этилишига
тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш
тақиқланади ҳамда қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: