Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилишига иш


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

532-модда. Ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилишига иш 
берувчининг монелик қилмаслик мажбурияти 
Иш берувчи, иш берувчининг вакиллари ходимларнинг ўзини ўзи 
ҳимоя қилишига монелик қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ходимларни қонунда йўл қўйиладиган ўзини ўзи ҳимоя қилиш 
усулларидан фойдаланганлик учун таъқиб этиш тақиқланади. 
 
533-модда. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини
суиистеъмол қилиш 
Қуйидагилар ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилишдир: 
ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда назарда тутилмаган ҳолларда 
ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришни 
била туриб рад этиши
ушбу Кодекс 531-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган 
ҳолатлар мавжуд бўлганда ходимнинг меҳнат шартномасида шарт қилиб 
кўрсатилган ишни бажаришни иш берувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан 
рад этиши; 
ўзини ўзи ҳимоя қилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан 
кейин ҳам ходим ўзини ўзи ҳимоя қилишни тўхтатишни рад этиши. 
Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ходимни 
интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин. Ўзини ўзи 
ҳимоя қилиш ҳуқуқининг суиистеъмол қилиниши иш берувчига ҳақиқатда 
тўғридан-тўғри зарар етказилишига олиб келган ҳолларда, ушбу Кодексда 
назарда тутилган тартибда ва миқдорларда ушбу зарарнинг ўрнини қоплаш 
мажбурияти ходимнинг зиммасига юклатилиши мумкин. 
 
33-боб. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни
муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши
устидан назорат ва текширув
 
1-§. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни
муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан
давлат назорати ва текшируви 
534-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling