Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
525-модда. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний
равишда кириб келган чет эл фуқароси бўлган 
ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор 
қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир 
тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги ёки бекор 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


270 
қилинганлиги чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор 
қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши 
муносабати билан унинг амал қилиш муддати тугаган кунда меҳнат 
шартномаси бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудида 
меҳнат 
фаолиятини
амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома бекор қилинганда
меҳнат шартномаси иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат
миграцияси агентлигининг тегишли хабарномасини олган кунда бекор 
қилиниши лозим.
526-модда. Юқори малакали мутахассис ёки малакали 
мутахассис бўлган чет эл фуқаролари меҳнатини 
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган юқори малакали 
мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари учун 
қонунчиликда ишга қабул қилишнинг, меҳнат шартномасини тузиш ва 
бекор қилишнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати юқори 
малакали мутахассис ёки малакали чет эл мутахассислари учун, уларнинг 
хоҳишига кўра, тасдиқномалар берилган кундан эътиборан уч йилгачани 
ташкил этади, чекланмаган миқдорда узайтиришлар имконияти билан 
берилади, лекин бу миқдор ҳар бир ҳолда кўпи билан уч йилдан ортиқ 
бўлмаслиги керак. 
Юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш 
ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга. 
Меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, 
юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар ўттиз иш куни 
ичида бошқа иш жойини излашга ҳақлидир, бу даврда уларга илгари 
берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномалар, шунингдек визалар ва яшаш 
гувоҳномаларининг амал қилиши сақланади. 
Чет эл фуқароларини юқори малакали мутахассислар ёки малакали 
мутахассислар тоифасига киритиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling