519-модда. Уй ишчиларининг меҳнат стажи
Уй ишчиларининг ёлланиб ишлаш бўйича иш даврлари башарти
ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига киритилади.
Уй ишчисининг меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ
тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
520-модда. Уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс
ўртасидаги якка тартибдаги меҳнат низоларини
ҳал этиш
Уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги ўзаро
келишув асосида тартибга солинмаган якка тартибдаги меҳнат низолари суд
тартибида ҳал этилади.
30-боб. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
521-модда. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва яшаш
гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларга (бундан буён матнда чет эл фуқаролари деб юритилади) нисбатан
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий нормалари татбиқ этилади.
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган ва яшаш
гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароларига нисбатан меҳнат
тўғрисидаги қонунчилик ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос
хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади.
522-модда. Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш ёши
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари
ўн саккиз ёшга тўлганида ходим сифатида якка тартибдаги меҳнат
муносабатларига киришиш ҳуқуқига эга.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.
269
523-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат
Do'stlaringiz bilan baham: |