Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

508-модда. Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги 
меҳнат шартномаси 
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ишга қабул қилинаётган шахс 
билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келишига ёзма 
шаклда тузиладиган меҳнат шартномаси асос бўлади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


264 
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ишга қабул қилинаётган ходим 
билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат 
шартномаси тузилиши мумкин. Бунда меҳнат шартномасининг муддати 
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 
гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. 
Иш қидираётган шахс меҳнат шартномаси тузилгунига қадар меҳнат 
ва бандлик шартлари тўғрисида олдиндан хабардор қилинган бўлиши керак. 
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат 
шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч 
томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. 
Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан бири якка 
тартибдаги тадбиркорда қолади, иккинчиси ёлланма ходимга берилади
учинчиси эса якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ бўйича ҳисобга олиш 
жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Меҳнат 
шартномасининг нусхасини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш 
электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланма ходимларни ишга 
қабул қилиш буйруқ эълон қилмасдан амалга оширилади. 
Якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи ходимларга меҳнат 
дафтарчалари юритилмайди.
509-модда. Иш ва дам олиш режими 
Иш режими, дам олиш кунларини ва йиллик меҳнат таътилларини 
бериш тартиби ходим билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги 
келишувга кўра белгиланади. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги ушбу 
Кодексда белгиланганидан кўпроқ, йиллик меҳнат таътилининг 
давомийлиги эса қисқароқ бўлиши мумкин эмас. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling