11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


Download 36.59 Kb.
bet1/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022


11-МАВЗУ


ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ


1-казус


1. Наманган туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида халқ таълими туман бўлимида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби таҳлил қилинди.
2. Таҳлил натижаларига кўра, туман халқ таълими бўлимининг 23 нафар ўқитувчилари олдида жами 106 миллион 301 минг сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларидан бўлган қарздорлик мавжудлиги аниқланди.
3. Жумладан, тумандаги 51-умумтаълим мактаби масъул ходими Ф.А. 2020 йил март ойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган бўлсада, унга ҳисобланган 7 миллион 904 сўмлик нафақа пули ўрганиш кунига қадар тўлаб берилмаган.
Шунингдек, тумандаги 29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси А.Л 2020 йил апрель ойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган бўлсада, унга ҳисобланган 10 миллион 489 сўмлик нафақа тўлаб берилмаган.
4. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
45-моддасида вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 286-моддасида «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади» деб кўрсатилган.
5. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган буйруқ билан тасдиқланган «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 40-бандида «Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлиши», 104-бандида эса, «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси туғишдан олдин амалда фойдаланилган кунларнинг сонидан қатъи назар, таътилнинг тўлиқ даври учун бир йўла тўланади» деб белгиланган.
6. Шунга кўра туман адлия бўлими ходимлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан туман халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилди. Таъсир чора натижасида тегишли чоралар кўрилиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган 23 нафар ходимларга ҳисобланган жами 106 миллион 301 минг сўм миқдоридаги нафақа пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling