11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Download 36.59 Kb.
|
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 4-казус
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 5-казус
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
3-казус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб сайлов натижаларига кўра, ҳеч бир номзод қонунда назарда тутилган етарли овозларни тўплай олмаганлиги туфайли 35 та сайлов округида такрорий овоз бериш ҳамда 5 та сайлов округидан сайловлар жараёнида қонун бузилишларига йўл қўйилганлиги туфайли такрорий сайлов ўтказиш зарурлиги маълум бўлди. Бошқа сайлов округлардан сайланган айрим депутатлар эса ушбу сайлов округларида такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов натижалари маълум бўлмасдан туриб ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатасини сайланган ва ўз фаолиятини бошлаши мумкин деб ҳисоблаб, Марказий сайлов комиссияси раисига Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисини чақириш, палата раҳбар органлари ва қўмиталари таркибини шакллантириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишди. Марказий сайлов комиссияси раиси мазкур аризага нисбатан рад жавобини берди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 4-казус 2015 йил 18 июнь сайлов ўтказиладиган куни Жиззах вилояти телеканали ходимлари келиб сайлов участкасидаги сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларни, биринчи навбатда, сайловчилардан номзодга нима сабаблар туфайли овоз бераётганлигини, сайловда ким ютиб чиқиши ҳақидаги фикрларни сайловчидан келгусида нима натижалар кутаётганлигини ўргана бошланади. Ўз навбатида вилоят телеканали ходимлари сайловнинг натижаси юзасидан прогнозлар чиқара бошлади. Шу пайт сайлов участкаси раиси бу ҳолатдан хабар топиб, телеканали ходимларидан ўз ишини тўхтатишини, интервью ва репортажлар олишини тақиқлади. Вилоят телеканали ходимлари сайлов участкаси раиси ҳаракатларидан норози бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонунчилик нормаларига кўра сайловлар очиқ, ошкоралик, эркинлик, адолатлилик, масъуллик принципларига асосан ўтказилиши лозимлигини айтиб эътироз билдирди. Шунингдек, сайлов участкаси раиси устидан Марказий сайлов комиссияга шикоят қилишини билдирди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 5-казус Фуқаро З.Саидов сайловолди ташвиқоти жараёнида депутатликка номзод А.Мансуровнинг тарафдори сифатида унинг ижобий жиҳатларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда, ташвиқот қила бошлайди. Бу борада у А.Мансуровнинг сиёсий рақиби бўлган Ж.Комиловни салбий жиҳатларини ҳам ёрита бошлайди. Хусусан, Ж.Комиловнинг кирдикорларини фош қилувчи плакатлар чоп эттиради, туман газетасида Ж.Комиловнинг салбий иллатларига бағишланган мақола ҳам чоп этади. Бундан ғазабланган Ж.Комилов биринчи навбатда З.Саидовни ва плакат чоп эттирган “MediaPrint” босмахонасини ҳамда туман газетасини судга берди. Суд эса, З.Саидовни жавобгарликка тортишга асоси йўқлигини билдирди. Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling