11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Download 36.59 Kb.
bet6/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

14-МАВЗУ. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ
КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ


1-казус

  1. Kun.uz сайти 22 ноябр куни «Халққа свет-газ беринг!» – ижтимоий тармоқларда азалий ва оғриқли мавзу» сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрлар жамланган материални эълон қилди. Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамоатчиликда катта резонансга сабаб бўлди.

  2. Ушбу хабарлар ортидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори таҳририятни нохолисликда айблади. Мазкур материал юзасидан таҳририятга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев томонидан 23 ноябр санаси билан имзоланган огоҳлантириш хати келиб тушди.

3. «Материалда электр энергия ҳамда табиий газни аҳолига етказиб бериш билан боғлиқ жойлардаги муаммолар бир томонлама ҳиссиётга берилган ҳолда ёритилган», – деб ёзилади огоҳлантириш хатида ва иқтибос келтирилади. Хатда таҳририят «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида хабардор қилинганди.
4. Kun.uz таҳририяти АОКА бош директорининг ушбу хатини журналистик фаолият эркинлигига босим ўтказиш ва цензура деб баҳолашини маълум қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

2-казус
1. “Daryo” интернет-нашри мухбири А.Азизов Жиноят ишлари бўйича Асака тумани судида очиқ тартибда ўтказилган суд мажлисига киритилмади. Бу ҳақда журналист ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган. Азизовнинг ёзишича, у фуқаронинг мурожаати бўйича, кўрилаётган жиноят иши муҳокамасини кузатиш мақсадида икки кун судга борган, лекин судья Р.Раҳмонов “карантин чекловлари”ни важ қилиб унинг жараёнда қатнашишига рухсат бермаган, иккинчи мартасида эса журналист ҳатто бинога ҳам киритилмаган.
2. Олий суд матбуот хизмати воқеа юзасидан расмий ахборот берди. Унда аввало Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги 4-сонли қарори асос сифатида келтирилиб, “суд мажлисига қадар суд мажлиси иштирокчилари томонидан суд мажлисида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши ҳақида ариза ва илтимосномалар киритилмагани” айтилади.
3. ЖИБ Асака тумани суди судьясининг хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда табиийки, норозилик ва танқидларга сабаб бўлди.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling