11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари
Download 36.59 Kb.
|
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-казус 1. Фарғонада ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган фуқаро вафот этди.
Казус юзасидан топшириқ
1. Юқоридаги вазиятларни таҳлил этинг ва улар орасидан конституциявий-ҳуқуқий муносабатларни ажратиб кўрсатинг. 2. Жавобингизни конституциявий нормаларни қўллаган ҳолда асослантириб беринг. 3. Конституцияда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларидан келиб чиқиб фуқаро А.Алимованинг ҳуқуқ ва эркинликлари суд томонидан ҳимоя қилиниши керакми? Фикрингизни Конституция нормаларини таҳлил қилган ҳолда асослаб беринг. 3-казус 1. Фарғонада ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган фуқаро вафот этди. 2. Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ИИБ ходимлари томонидан конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари паймол этилиб, руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида гумондор фуқаро комага тушиб, охир-оқибат вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 3. Унга кўра, шу йилнинг 25 март куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Фарғона филиалига Марғилон шаҳар, Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро В.Солиев тан жароҳатлари билан олиб келинган. Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 4. Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувидаги ариза юзасидан фуқаро В.Солиевни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб туришган. Бунинг оқибатида В.Солиевнинг соғлиғи ёмонлашгач, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 6-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига ётқизилган. 5. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 3 нафар ички ишлар ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 206 (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддалари (Қийноққа солиш) билан айб эълон қилиниб, улар қамоққа олинган. 6. Жабрланувчи В.Солиевга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан, мазкур фуқаро вафот этган. 7. Кейинги йилларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қийноққа солиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳолатлари кўпайганини афсус билан қайд этиш лозим. Шу билан бирга, ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ижобий ишларга қарамасдан ходимларининг 3027 нафари хизмат интизомини бузиш ҳолатига йўл қўйган бўлса, 52 нафар ходимлар эса жиноятга қўл урган. Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling