11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


Download 36.59 Kb.
bet2/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022

Казус юзасидан топшириқ

  1. Юқоридаги вазиятларни таҳлил этинг ва улар орасидан конституциявий-ҳуқуқий муносабатларни ажратиб кўрсатинг.

  2. Жавобингизни конституциявий нормаларни қўллаган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларига риоя этилишига оид ҳуқуқий муносабатларни асослантириб беринг.


2-казус

1. 2010 йил 3 август кундаги Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимининг 222-қарори билан туман марказий истироҳат боғи ҳудуди А.Алимованинг турмуш ўртоғи, ўша вақтда туман ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаб турган Б.Алимовга вақтинча фойдаланиш учун бириктирилган. Кейинчалик, Б.Алимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилгач, у қочиб кетади ва ҳозирги кунда ҳам қидирувда.


2. Бу орада боғ бутунлай қаровсиз қолади. Ундаги дарахтлар қурий бошлайди.
3. А.Алимова жавобгарлар Тошкент вилояти Янгийўл туман ҳокимлиги ва “Янгийўлцемент” АЖга нисбатан конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилганлиги ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаблари билан фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судига мурожаат қилган.
4. Шу боис туман ҳокими 2010 йил 3 августдаги қарорни бекор қилиб, истироҳат боғини “Янгийўл” АЖ ихтиёрига беради.
5. А.Алимова ҳокимнинг қароридан норози бўлиб, Янгийўл туман ҳокимлиги ва “Янгийўлцемент” АЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл таманлараро судига даъво ариза беради.
Судда жавобгарлар Янгийўл туман ҳокимлиги ва “Янгийўлцемент” АЖ ҳоким қарори билан боғ ҳудуди А.Алимовага эмас, балки унинг турмуш ўртоғи Б.Алимовга вақтинча фойдаланиш учун берилганлигини, А.Алимова эса компенсация талаб қилишга ҳақли эмаслигини билдирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг 2018 йил 18 майдаги ажрими билан Янгийўл туманлараро судининг 2017 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар А.Алимованинг даъво талабларини рад этиш янги ҳал қилув қарори чиқарилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 27 августдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг 2018 йил 28 майдаги ажрими бекор қилиниб, иш янги кўрилиши учун кассация инстанциясига юборилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2019 йил 5 февралдаги ажримига кўра, Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 3 августдаги 236-сонли қарори билан боғ ҳудуди Б.Алимовга вақтинча фойдаланиш учун бириктирилганлигини, А.Алимовага бундай ҳуқуқ берилмаганлигини ва у кейинчалик ер майдонига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши натижасида етказилган зарарни талаб қилишга ҳақли эмаслигини, ерни бириктиришнинг шартларидан бири кўкаламзорлаштириш бўлганлигини ва бу белгиланган талаблар Б.Алимов томонидан бажарилмаганлигини, истироҳат боғидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлигини, боғ қаровсиз ғолга келганлигини, ер майдонига бўлган ҳуқуқ ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлигини сабабли қонунда белгиланган тартибда бекор қилинганлигини инобатга олиб, фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2017 ймил 30 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар А.Алимованинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари паймол этилганлиги ҳамда моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талабларини рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилган.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling