11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


Вазиятга ҳуқуқий бағо беринг


Download 36.59 Kb.
bet8/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022

Вазиятга ҳуқуқий бағо беринг.


3-казус

2019 йил 13 апрель куни Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши томонидан тумандаги Хўжақўрғон қишлоғини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Туман кенгаши қарори маълумот учун Қашқадарё вилояти ҳокимига юборилди. Бироқ, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган қарорга эътироз билдирилди.
Туман ҳокими эса ўзи томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси Чироқчи тумани Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга асос бўлганини таъкидлади.
Вилоят ҳокими Чироқчи тумани Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни қонунга зид деб ҳисоблаб бекор қилди.
Вазиятга ҳуқуқий

16-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ ТИЗИМИ

1-казус
2014 йил октябрда фуқаро Р.Рашидов сайлов участкасига мурожаат қилиб ўзини сайловчилар рўйхатига киритиб қўйишини сўрайди. Участка раиси унга аниқ сайловчилар миқдори бор эканлигини, сайловчилар рўйхатга олинган вақтда у яшаш жойида бўлмаганлиги туфайли киритилмаганлигини таъкидлайди. Ўз навбатида, Р.Рашидов бир кун аввал Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлганлигини ва барча фуқаролар каби сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эгалигини айтиб ўтди. Сайлов участкаси раиси Р.Рашидов билдирган важларга эътибор қаратмасдан, рўйхатга олиш жараёни якунланганлигини ва рўйхат юқори турувчи комиссияга тақдим этилганлигини маълум қилди. Р.Рашидов юзага келган ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича туман судига шикоят аризаси билан мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

2-казус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 116-сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.Набиевнинг ишончли вакили Б.Алиев сайлов участкаси биноси олдида овоз бериб чиққан сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштираётган пайтда комиссия аъзолари унинг бу ҳаракати қонунга зид эканлиги тўғрисида огоҳлантиришди. Б.Алиев сайловчиларни овоз беришига ноқонуний таъсир ўтказмаётганлигини, фақат кимга овоз берганликлари билан қизиқиб, қонунчиликда назарда тутилган “экзит-полл” ўтказаётганлигини маълум қилди. Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг эса овозларни санаб чиқишда иштирок этиши лозимлигини маълум қилди. Участка сайлов комиссияси ишончли вакилга участка комиссиясига киришга рухсат бермади. Бундан норози бўлган Б.Алиев округ сайлов комиссиясига шикоят қилди.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling