11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


Вазиятда ҳуқуқий баҳо беринг


Download 36.59 Kb.
bet5/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022

Вазиятда ҳуқуқий баҳо беринг.
3-казус
Чилонзор туманидаги яшовчи фуқаро Ч.Алимов 2019 йил 4 сентябрь куни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига мурожаат қилиб, эри билан ажрашганлиги ва ўн ёшга тўлган фарзанди борлиги ҳамда фарзандини исмини ўзгартирмоқчилигни билдиради.
Лекин, турмуш ўртоғи фуқаро Ю. у билан ажрашгандан сўнг вояга етмаган фарзанди учун хеч қандай пул бермаганлигини, уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаб келаётганлигини айтди.
Шунга қарамасдан Фуқаро Ч. Томонидан ўз фарзандини исмини ўгартиришга собиқ турмуш ўртоғи фуқаро Ю. қатъий қаршилик қилаётганлигини Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига маълум қилди. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилгандан сўнг бу масалани кўриб чиқишини билдирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
13-МАВЗУ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ
КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

1-казус
Фуқаро А. қуёнчилик билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг умумий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоат бирлашмасини ташкил этишга қарор қилди. Худди шу соҳада фаолият юритувчи юридик шахслар ҳам уюшмага таъсисчи сифатида кириш истагини билдиришди. Фуқаро А. жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун таъсис ҳужжатларини тайёрлади. Унда юридик шахсларни ҳам таъсисчи сифатида киритди. Аммо, рўйхатдан ўтказувчи орган Фуқаро А. томонидан ҳужжатларни қабул қилмасдан Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилишни тавсия қилди. Фуқаро А. Адлия вазирлиги ходими хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, прокуратурага мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

2-казус
Фуқаро Б. Қоидасиз жанг спорт турини спорт федерацияси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик “фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситишни ҳамда фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса” деган асос билан жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилди. Фуқаро Б. Адлия вазирлигидан рад этиш бўйича асосни тушунтиришни талаб қилди. Мисол сифатида спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида инсонга оғир тан жароҳат етказиши мумкин бўлган яккакураш, ММА спорт турини кенг тарғиб қилиш ва уни ривожлантириш назарда тутилганлигини келтириб ўтди. Адлия вазирлиги фуқарога тушунтириш беришни рад этди. Фуқаро Б. бундан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилди.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling