262
белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга
оширилади.
Агар иш берувчи бўлган микрофирма тадбиркорлик субъектларининг
белгиланган таснифига мувофиқ микрофирмалар жумласига кирмай қолса,
давлат статистика органлари томонидан иш берувчи бўлган микрофирма
тўғрисида тегишли маълумотлар киритилган пайтдан эътиборан ушбу иш
берувчида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва
улар билан
бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солиш меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ушбу параграфда белгиланган ўзига
хос хусусиятлар ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилиши керак.
505-модда. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни
ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий
муносабатларни ички ҳужжатлар ҳамда меҳнат
шартномалари билан ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солиш
Иш берувчи бўлган микрофирма ички ҳужжатларни (ички меҳнат
тартиби қоидаларини, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни,
мукофотлаш ҳақидаги низомни, сменалар жадвалини ва бошқаларни) қабул
қилишдан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бунда якка тартибдаги
меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун иш берувчи бўлган
микрофирма ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига меҳнат
тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ички ҳужжатлар
билан тартибга
солиниши зарур бўлган шартларни киритиши керак. Мазкур меҳнат
шартномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама
комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган
намунавий шакл
асосида тузилади.
Иш берувчи бўлган микрофирмаларга ишга кирувчи шахслар билан
номуайян муддатга меҳнат шартномаси ёхуд муддатли меҳнат шартномаси
тузилиши мумкин.
Иш берувчи бўлган микрофирмаларнинг ходимларига ушбу
микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат
таътили берилиши
мумкин, унинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида,
жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат
шартномасида
белгиланади.
Иш берувчи бўлган микрофирма ходимни меҳнат шароитларининг
ўзгариши (ушбу Кодекснинг 137-моддаси биринчи қисми) ва иш
берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши
(ушбу модданинг 146-моддаси биринчи қисми) тўғрисида
камида бир ой
олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.