Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир
тасдиқнома 
 
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир 
тасдиқнома асосидагина амалга ошириш ҳуқуқига эга, бундан 
қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. 
Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда 
кириб келган чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаларини тузишга 
уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақли, 
бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. 
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан ўриндошлик 
шартлари асосидаги меҳнат шартномалари фақат улар томонидан Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир 
алоҳида тасдиқнома олинган тақдирдагина тузилиши мумкин. Юқори малакали 
мутахассислар ва малакали мутахассислар билан ўриндошлик шартлари асосида 
меҳнат шартномаларини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 
526-моддасида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномани бериш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
524-модда. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда 
кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган
меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати 
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат 
шартномасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш 
муддатидан, агар бундай тасдиқноманинг бўлиши (олиниши) қонунчиликда 
белгиланган бўлса, ортиқ бўлмаслиги керак.

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling