Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


271 
VII БЎЛИМ. ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ 
 ҲИМОЯ ҚИЛИШ. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ 
КЎРИБ ЧИҚИШ
31-боб. Умумий қоидалар 
527-модда. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномалари шартлари бузилишининг 
олдини олишни ва (ёки) уларга барҳам беришни; 
ходимнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни; 
ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги муносабати билан унга 
етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашни ва (ёки) маънавий зиённи 
компенсация қилишни; 
ходимнинг 
меҳнат 
ҳуқуқларини 
бузганликда 
айбдор 
иш 
берувчиларнинг ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини. 
528-модда. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
доир ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик
қилишга йўл қўйилмаслиги 
Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқини 
амалга оширишга тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди. 
Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқини 
амалга оширишни рад этиши тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки мажбуриятлари 
ҳақиқий эмас.
529-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
асосий усуллари 
Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишнинг 
асосий 
усуллари 
қуйидагилардан иборат: 
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилишидан; 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан давлат назорати ҳамда текширувидан
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан жамоатчилик назоратидан
меҳнат ҳуқуқларининг яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари 
орқали ҳимоя қилишдан; 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


272 
меҳнат ҳуқуқларининг меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар 
томонидан ҳимоя қилишдан. 
Ходимларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулини танлаш
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш ҳуқуқи кафолатланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling